Президентнинг 4.09.2017 йилдаги ПҚ–3256-сон «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Фанлар академиясининг Ботаника ва зоология институти негизида иккита мустақил илмий муассаса ташкил этилди: Фанлар академиясининг Ботаника институти ва Фанлар академиясининг Зоология институти. Қарор билан уларнинг тузилмалари, асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари тасдиқланди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари
|
|
Фанлар академиясининг Ботаника институти |
Фанлар академиясининг Зоология институти |
республика флорасини комплекс ўрганиш, ўсимлик ресурсларини аниқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, алоҳида аҳамиятга эга бўлган ботаник ҳудудларни аниқлаш, ўсимлик дунёсининг камёб ва эндем турларини сақлаб қолишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш
|
республика фаунасини комплекс ўрганиш, ҳайвонот дунёси объектларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш |
республика флорасининг миллий ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва юритиш, ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиш хавфи остида бўлган турлари бўйича давлат кадастри, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва ўсимлик дунёси мониторингини юритиш
|
алоҳида аҳамиятга эга бўлган зоологик ҳудудларни аниқлаш, ҳайвонот дунёсининг камёб ва эндем турларини сақлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш |
истиқболли ва иқтисодий аҳамиятига эга бўлган ўсимлик турларини интродукциялаштириш ва иқлимлаштиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, камёб ўсимликларнинг генетик маълумотлар банкини яратиш |
республика фаунасининг миллий ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва юритиш, ёввойи ҳайвонларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари бўйича давлат кадастри, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва ҳайвонот дунёси мониторингини юритиш
|
чўлланиш жараёнида ўсимлик қоплами эволюцияси ва иқлим динамикасини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш |
зараркунандалар, паразитлар ва иншоотлар биозараркунандалари сонини назорат қилишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш
|
сув экотизимлари ва гидробионтлар экологиясини ўрганиш, республикада балиқ ресурслари генофондини баҳолаш ва мониторинг қилиш
|
Бундан ташқари, Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг «Ғўза систематикаси ва интродукцияси» лабораторияси, «Ғўза генофонди» ноёб объекти ва иссиқхона комплекси Ботаника институти тасарруфига ўтказилмоқда.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.