Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Бойсун туманидаги спорт мактабига курашчиларни қабул қилиш қоидалари белгиланди

04.12.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 мартдаги 41-сон “Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 ноябрда 2731-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Белгиланишича, Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ҳар йили танлов асосида 20 нафар қобилиятли ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

 

Мактаб-интернат ҳужжатлар қабул қилиниши бошланишидан 2 ой олдин танлов ўтказилиши тўғрисида ОАВда эълон беради. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун 7 кишидан иборат  таркибда қабул комиссияси тузилади. Ҳужжатда қабул комиссиясининг асосий вазифалари белгиланган. Улар сирасига ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар) учун маслаҳатлар берилишини ташкил этиш киради.

 

Ота-оналар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

 

ариза (Низомда белгиланган шаклда);

 

ҳужжатнинг асл нусхасини кўрсатган ҳолда ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжати) нусхаси;

 

ҳужжатнинг асл нусхасини кўрсатган ҳолда ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели нусхаси;

 

086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома ва ўқувчининг умуртқаси рентген тасвири;

 

ўқувчининг спорт мусобақаларида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);

 

ўқувчининг 3,5x4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурати;

 

ҳужжатнинг асл нусхасини кўрсатган ҳолда ўқувчининг спорт паспорти нусхаси (агар мавжуд бўлса).

 

Қабул комиссиясининг бошқа ҳужжатларни талаб қилиши тақиқланади.

 

Ҳужжатлар ҳар йили 25 июндан 25 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 

Ихтисослик имтиҳонларини топширишдан олдин ўқувчилар 1-5 август кунлари тиббий кўрикдан ўтади. Ихтисослик имтиҳонлари 6-10 август кунлари ўтказилади. Ҳужжатда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш методикалари, шунингдек умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича нормативлар келтирилган. Мактаб-интернатга энг юқори балл тўплаган 20 нафар ўқувчи қабул қилинади. Ўтиш баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, спорт мусобақаларида эришган натижалари юқори бўлган ўқувчи мактаб-интернатга қабул қилинади.

 

Танлов натижалари бўйича берилган мурожаатларни кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси мурожаатларни улар келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида аризачининг хоҳишига кўра унинг иштирокида кўриб чиқади. Қабул қилинган қарор ҳақида аризачига бир иш куни ичида ёзма равишда маълум қилинади.

 

Ўқувчилар ўқишга қабул қилинганда мактаб-интернат директори уларни яқин масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасасига ўтказиш чораларини кўради. Ўқувчиларни ўтказиш Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) асосан амалга оширилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 30 ноябрдаги 47-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.