Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Бухгалтернинг миллий сертификати билан аудиторликка

21.06.2016

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 6.06.2016 йилда 977-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, аудиторнинг малака сертификатини олиш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича профессионал бухгалтерларни халқаро ва миллий сертификатлаш (“Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)”, “Сертификатланган маслаҳатчи бухгалтер (АССА)”, “Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)”, “Сертификатланган профессионал бухгалтер” ёки бошқалар) доирасида “Молиявий ҳисоб” предметини муваффақиятли топширганлик тўғрисида ҳужжат мавжуд бўлиши лозим.

 

Профессионал бухгалтер миллий сертификатига эга бўлган номзодлар аудиторларни тайёрлаш марказларида махсус таълим олмасдан малака имтиҳонларини топширишга қўйилади.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 13.06.2016 йилдаги 23-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48