26.12.2016 йилдаги ЎРҚ–416-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1752-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 1841-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди ва 27.12.2016 йилда кучга кирди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Бюджет интизомини бузганлик учун жавобгарлик ўзгарди
Бюджет интизомини бузганлик учун жавобгарлик ўзгарди
29.12.2016

Энди бюджет ва смета-штат интизомини бузганлик учун жавобгарлик қўлланади (илгари – бюджет интизомини бузганлик учун).
Молиявий йилда бюджет ва смета-штат интизомини бузганлик учун жавобгарликнинг тури ва ҳажми унинг қандай миқдорда содир этилганига боғлиқ бўлади (қуйидаги жадвалга қаранг).
Жавобгарлик тури
|
Қилмиш |
Санкция |
Маъмурий жавобгарлик |
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш унча кўп бўлмаган миқдорда содир этилса (30 дан 100 ЭКИҲгача) |
мансабдор шахсларга жарима - ЭКИҲнинг 3 дан 5 баробаригача |
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд анча миқдорда содир этилган бўлса (100 дан 300 ЭКИҲгача) |
мансабдор шахсларга жарима - ЭКИҲнинг 5 дан 10 баробаригача |
|
Жиноий жавобгарлик |
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш кўп миқдорда содир этилган бўлса (300 дан 500 ЭКИҲгача) |
ЭКИҲнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси |
Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса (500 ЭКИҲ ва ундан ортиқ) |
ЭКИҲнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси |
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади