Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Бюджет ташкилотларига – 5 йилга солиқ имтиёзлари

15.01.2018

 

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–3454-сон қарори билан солиқ имтиёзлари жорий этилиши назарда тутилган.

 

Бюджет кодексининг 6063-моддаларида кўрсатилган манбалардан қўшимча даромад олувчи бюджет ташкилотлари 2023 йилнинг 1 январига қадар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинган:

  • ундириб олинадиган барча турдаги солиқлар;
  • Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
  • мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар.

 

Маълумот учун: бюджет ташкилоти давлат функцияларини амалга ошириш учун давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот.

 

Юқорида кўрсатилган моддаларда қуйидагиларнинг даромадларини шакллантириш манбалари қайд этилган:

  • Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси; 
  • Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси; 
  • Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари; 
  • бюджет ташкилотлари томонидан ундириладиган тўловлар ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлар.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50