Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Цемент нархини пасайтириш чоралари кўрилди

08.05.2018


Президентнинг 4.05.2018 йилдаги «Ички бозорни цемент билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3696-сон қарори эълон қилинди.

 

Монополист корхоналарга уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар учун арзон уй-жойларни, ижтимоий соҳа, транспорт инфратузилмаси ва сув хўжалиги объектларини марказлашган манбалар ҳисобидан қуришни амалга оширувчи пудрат ташкилотлари билан икки томонлама шартномалар бўйича 2 млн тонна ҳажмдаги цементни сотишга рухсат берилди. Бунда унинг бир тоннаси учун нархи 367 минг сўмни (ҚҚС билан), олдиндан тўлов эса 100%ни ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 14.11.2017 йилдаги ПҚ–3386-сон қарорига мувофиқ монополист корхоналар цементни биржа савдоларида сотадилар.

 

Шунингдек цемент ва клинкер ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган чегара оширилди, ундан ортиқ олинадиган фойда қўшимча фойда деб тан олинади. Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг 249 ва 250-моддаларига мувофиқ, қўшимча фойда – реализация қилишдан олинган соф тушум билан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги фарқ. Қўшимча фойда суммаси билан қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган соф тушумдан ҳисоблаб чиқарилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир.

 

Позиция

Аввалги солиқ солинадиган база (ҚҚС ва акциз солиғисиз)

Янги солиқ солинадиган база (ҚҚС ва акциз солиғисиз)

Солиқ ставкаси

Цемент

1 тонна учун 145 000 сўмдан юқори

1 тонна учун 280 000 сўмдан юқори

50%

Клинкер

1 тонна учун 120 000 сўмдан юқори

1 тонна учун 260 000 сўмдан юқори

 

Бу – муҳим! Вазирлар Маҳкамаси биржа савдоларидаги нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган базанинг миқдорини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум