Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Чарм-пойабзал тармоғи ташкилотларини қатор солиқлардан озод этиш таклиф қилинмоқда

11.12.2017

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Чарм-пойабзал, тери-мўйна ва жун етиштириш тармоқларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.  

 

Унда экспорт қилинадиган чарм ярим тайёр буюмлари ҳажмларини босқичма-босқич қисқартириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши тўғрисида сўз боради («вет-блю»):

  • 2018 йилда – уни ишлаб чиқариш ҳажмининг 50%игача;
  • 2019 йилда –25%игача;
  • 2020 йилдан –  экспортни тўлиқ тўхтатиш.

 

Бундай чора-тадбирлар ҳозирги вақтда чарм хом ашёсининг деярли бутун ҳажми экспортга кетаётганлиги, ўз ишлаб чиқариши учун эса ташкилотлар хом ашёни оширилган нархларда импорт қилишларига тўғри келаётганлиги сабабли қабул қилинди.

 

Режалаштирилаётган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари

 

Имтиёзларнинг амал қилиш даври

 

2023 йилгача

Имтиёзли солиқ солиш ва божхона преференциялари субъектлари

- молни автоматлаштирилган тарзда сўйиш;

- чарм-пойабзал, галантерея, тери-мўйна (қорақўлдан ташқари) товарларини ишлаб чиқариш,

- жундан ясалган буюмларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар.

 

Мазкур ташкилотлар жумласига киритиш кўрсатилган фаолият турларидан олинган тушумнинг миқдори ва товарлар ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлади  - ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация ҳажмида камида 60%.

 

Имтиёзлар турлари

1) Фойда солиғи, мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯСТ тўлови, асосий фаолият тури бўйича Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш;

 

2) Тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган  жиҳозлар, бутловчи буюмлар, ўз ишлаб чиқаришида ташкилотлар томонидан фойдаланиладиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари)дан озод этиш (лойиҳада тақдим этилмаган);

 

3) Рўйхатга киритилмаган позициялар бўйича божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб 60 кунгача муддатга божхона тўловларини тўлашни кечиктириш тақдим этилади (унинг таъминотисиз).

 

 

Тармоқ мутахассисларини тайёрлаш

 

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида қуйидаги таълим йўналишлари очилиши кўзда тутилган:

  • «Дизайн: чарм-пойабзал ва тери-мўйна буюмлари»;
  • «Технология ва жиҳозлар: чарм ва мўйна, қорақўл»;
  • «Технология ва жиҳозлар: пойабзал ва чарм-галантерея».

 

Ҳудудларда амалдаги коллежларни қайта профиллаш ва янги йўналишларни очиш йўли билан профилланган касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш кутилмоқда. 

 

 «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади

 

1. Ташқи савдо компанияси –  «Ўзчармимпекс» МЧЖ. Унинг асосий вазифалари:

  • тармоқлар ташкилотларига мазкур лойиҳа доирасида маркетинг ва консалтинг хизматлари кўрсатиш;
  • кўргазмалар, реклама тадбирлари ўтказиш ҳисобига маҳсулотлар ва буюмларни экспортга чиқариш;
  • ташкилотларга тўғридан-тўғри контрактлар асосида ҳамда хорижда очиладиган савдо уйлари орқали тармоқ маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш.

 

2. Чарм-пойабзал, тери-мўйна тармоқларини, жун ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ривожлантириш жамғармаси. Мақсад – тармоқнинг янги корхоналарини ташкил этиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.  

 

Қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солиш базаси жамғармага ажратмалар суммасига камаяди:

  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи,
  • ягона солиқ тўлови,
  • давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.    

                                                                                                   

Ленара Хикматова.

 

 


 

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50