Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган маъмурий-ҳудудий бирликлар, темир йўл станциялари ва аэропортларнинг рўйхатини эълон қилиш тўғрисида»ги 63-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Президентнинг 19.05.2020 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.
Ички ишлар вазирлиги, ДХХ, Тошкент, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари чегара зонаси белгиланган маъмурий-ҳудудий бирликлар, темир йўл станциялари ва аэропортларда ўз фаолиятини ташкил этишда ушбу қарорга иловадаги рўйхатга амал қилиши лозим.
Чегара зонасида жойлашган аҳоли яшаш масканларида чегара ва паспорт режимига риоя этилиши устидан доимий назорат Вазирлар Маҳкамасининг 5.07.2018 йилдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва уч ойдан кейин – 13.05.2021 йилдан кучга киради.
Лола Абдуазимова.