Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Чет эллик ходим учун рухсатнома қандай олинади

28.03.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2019 йилдаги 244-сон қарори билан Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланишнинг янги тартиби тасдиқланди.

               

Илгари амал қилган, ушбу механизмни тартибга солган Низом ўз кучини йўқотди.

 

Ҳужжат чет эллик малакали мутахассисларнинг Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга оширишини соддалаштириш чора-тадбирлари: тасдиқномани (Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат, таҳр.) расмийлаштириш шартлари ва тарифлари, унинг амал қилиш муддатлари, «юқори малакали» ва «малакали» мутахассис тушунчалари таърифи ва бошқаларни белгиловчи Президентнинг 7.11.2018 йилдаги ПҚ–4008-сон қарорини ижро этиш мақсадида қабул қилинди (шарҳга қаранг).

 
Тасдиқланган Низомга мувофиқ, худди илгаригидек, чет эл фуқароси иккита ҳужжатга эга бўлганда Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳақли бўлади:

  • иш берувчига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ҳуқуқини берадиган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (бундан кейин – Агентлик) томонидан расмийлаштириладиган рухсатнома;
  • чет эл фуқаросига мамлакатимиз ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берадиган тасдиқнома. У ҳудудий меҳнат органининг хулосаси асосида расмийлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатларни беришнинг босқичма-босқич механизми схемаларда (ҳужжатга 1, 1а-иловалар) кўрсатилган.

   

Рухсатнома ёки тасдиқнома олиш учун иш берувчи давлат хизматлари марказларига ўзи келиб ёки электрон алоқа орқали мурожаат қилиши: ЯИДХП ёхуд махсус онлайн-майдончада (3 ой муддатда жорий этилади) рўйхатдан ўтиши зарур.

 

Тақдим этиладиган аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • рухсатнома олиш учун: иш берувчи – жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбари паспортининг нусхаси;
  • тасдиқнома олиш учун – тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ҳужжатлар пакети.

 

Аризани кўриб чиққанлик учун иш берувчидан 1 ЭКИҲ миқдорида йиғим ундирилади. Рухсатнома берганлик учун 50 ЭКИҲ ундирилади, тасдиқнома бериш учун йиғим миқдори эса ишчи кучининг тоифасига қараб фарқланади:

  • юқори малакали мутахассислар, шунингдек Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун – 1 ЭКИҲ (ҳужжатнинг давлат тилидаги версиясига асосан - 2 ЭКИҲ);
  • малакали мутахассислар ва ватандошлар учун – 2 ЭКИҲ;
  • бошқа чет эл фуқаролари учун – 30 ЭКИҲ.

 

Рухсатнома фақат унда кўрсатилган сон ва мутахассисликлар (лавозимлар) учун 1 йил муддатга берилади. Бунда иш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқароларининг сони ва мутахассислиги унинг ишчи кучига бўлган амалдаги эҳтиёжига мос келиши керак. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун унинг амал қилиш муддати тугашидан 20 иш куни олдин мурожаат қилиш зарур.

 

Тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум