Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш – имтиёзлар соҳаси

23.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этаётган ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ЯСТ (кичик бизнес) ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этилди.

 

Бу Президентнинг 18.05.2018 йилдаги ПФ-5444-сон Фармони билан назарда тутилган. Кўрсатилган солиқ имтиёзларини тақдим этиш шартлари (11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармон) қуйидагилар:

 

а) имтиёзларнинг амал қилиш муддати тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажмига боғлиқ:

  • $300 мингдан $3 миллионгача - 3 йил муддатга;
  • $3 миллиондан ортиқдан $10 миллионгача - 5 йил муддатга;
  • $10 миллиондан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга.

 

б) хорижий инвестициялар мамлакатимиз томонидан давлат кафолати берилмаган ҳолда киритилади;

 

в) корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33%ни, акциядорлик жамиятлари учун эса - камида 15%ни ташкил этиши лозим;

 

г) хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйилади;

 

д) мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50%ини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтирилади.

 

Ҳудудий чекловлар (корхонани Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари ҳар қандай шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктида жойлаштириш – таҳр.)  чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасига дахл қилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари мазкур соҳа корхоналарига солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилганди (хорижий инвестицияларга боғлиқ бўлмаган ҳолда), улар билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.05.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

  

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50