Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Cуд экспертларини рейтинг тизими асосида баҳолашади

19.12.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2022 йилдаги “Суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 705-сон қарори қабул қилинди.  

 

Ҳужжат билан Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланмоқда.

 

Суд экспертлари фаолиятини баҳолаш учун 12 та ижобий ва 5 та салбий мезонлар ўрнатилмоқда. Баҳолаш натижалари экспертларни моддий рағбатлантириш ёки уларни интизомий жазога тортиш учун асос бўлади.

 

Шунингдек ҳужжат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятига оид низом ҳам тасдиқланмоқда.

 

Давлат суд-экспертиза муассасаларига ўзларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг 50 фоизгача бўлган қисмини ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантирш учун сарфлашга рухсат этилмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари  миллий базасида эълон қилинган ва 14.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.