Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Cуд процесслари хавфсизлиги қандай таъминланади

17.03.2018

Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (15.03.2018 йилда 2981-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди.

 

Судларнинг ишлаш вақти 

 

Ҳужжатда белгиланишича, судлар, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

 

Суд биносида иш тартиби белгиланди:

  • иш вақти – соат 09:00 дан 18:00 гача;
  • тушлик вақти – соат 13:00 дан 14:00 гача;
  • дам олиш кунлари – шанба, якшанба;
  • дам олиш ва байрам кунлари суд ходимларининг иш вақти ҳамда масъул ходимларнинг навбатчилиги суд раиси буйруғига асосан амалга оширилади ҳамда буйруқ нусхаси назорат ўтказиш пунктига (бундан кейин – НЎП) топширилади.

 

Нималарни олиб кириш тақиқланади

 

Суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек трансляция қилишга суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади. Тегишинча суд биносига мобил телефон, аудио, фото ва видеоқайд этиш воситалари ҳамда электрон маълумот ташувчи ва узатувчи ускуналарни унинг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади.

 

Суд биносига ўқотар қуролни фақат конвой ва фельдъегер махсус почта хизмати ходимлари ҳамда судья олиб кириши мумкин.

 

Ким ва қандай ҳужжатлар асосида суд биносига киради

 

Процесс иштирокчиларини суд биносига киритиш учун раислик қилувчи чақиртирилган шахсларнинг аниқ рўйхати кўрсатилган рухсатномани олдиндан тайёрлаб, уни назорат ўтказиш пунктига топширади. Суд ходими келган шахсларни рўйхат асосида олиб киради. Бироқ чақирув қоғози йўлланган бўлса, унинг ўзи суд биносига кириш учун асос ҳисобланади.

 

Рўйхатга киритилмаган ва чақирув қоғози бўлмаган шахсларга (масалан, очиқ суд мажлислари эълон қилинганда – таҳр.) бир марталик рухсатнома ёзиб берилади. Чиқаётган вақтда у НЎПга топширилади.

 

Бу – муҳим! Барча ҳолатларда фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши шарт. Катта ҳажмли сумка, чемодан, қути, тугун ёхуд ҳайвонлар билан кириш истагини билдирган шахслар киритилмайди. Қўл юкини кўрикдан ўтказишдан бош тортган ёхуд спиртли ичимликлар таъсирида бўлган шахслар ҳам киритилмайди.

 

Куйидаги шахслар суд биносига назорат утказиш пункта оркали хизмат гувохномасини очик холда курсатган холда кириш хукукига эга:

 

Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг масъул ходимлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), вазирликлар ва давлат қўмиталарининг раҳбарлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг масъул ходимлари, судьялар ва суд ходимлари, фельдъегер хизматининг махсус алоқа ходимлари суд биносига хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатиб эркин кирадилар.

 

Шуниси эътиборга моликки, ҳужжат матнида суд биносига прокуратура органларининг барча ходимлари эмас, фақат Бош прокуратура ходимлари эркин киришлари назарда тутилган.

 

Суд процессининг хавфсизлиги

 

Суд процессини ўтказишда ички ишлар органлари раислик қилувчига тўлиқ бўйсунади. У хавфсизликни таъминлаш учун мажлис ўтказилишига камида 3 кун қолганда туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига тегишли хабарнома жўнатади. 

 

Раислик қилувчининг рухсатисиз суд мажлиси залини тарк этиш тақиқланади. Унинг фармойишига асосан тартибни бузган шахслар залдан чиқариб юборилади. Ички ишлар органларига суд ишлари ва ашёвий далилларни қўриқлаш вазифаси ҳам топширилиши мумкин.

 

Процесс иштирокчиларини ҳимоя қилиш

 

Суднинг ёзма топшириғи асосида ички ишлар органлари процесс иштирокчиларининг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминлашлари шарт. Топшириқда аниқ хавфсизлик чоралари ва уларни амалга ошириш вақтлари кўрсатилади. У туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига, нусхаси эса – хавфсизлик чоралари кўрилаётган шахсга юборилади.

 

Қўриқланаётган шахслар ички ишлар органлари қабул қилган қарорларни ўз вақтида бажаришлари шарт.

 

Қуйидаги хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин:

  • қўриқланаётган шахснинг розилиги билан у ва унинг яқин қариндошлари, яшаш жойи ва бошқа маълумотлардан фойдаланишни вақтинча чеклаш;
  • қонунда белгиланган тартибда ёпиқ суд мажлисини ўтказиш;
  • Шахсни, уй-жой ва мол-мулкни ҳимоя қилиш.

 

Кутилаётган зарарнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, бошқа чоралар ҳам қўлланилиши мумкин. 

 

Бундан ташқари, судьяларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол берилиши ёхуд қуролли соқчи ажратилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум