Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири буйруғи билан (рўйхат рақами 1558-5, 2016 йил 6 октябрь) Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Давлат ахборот ресурсларининг барини рўйхатга олиш шарт эмас
Давлат ахборот ресурсларининг барини рўйхатга олиш шарт эмас
12.10.2016
Энг аввало, Низомда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди. Унга биноан Низом ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди. Аввал мавжуд бўлган ҳужжатлар қаторига «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2016 йилдаги 188-сон «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунни амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори киритилди.
Ҳужжатда электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларининг ўзаро ҳамкорлиги “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилишига аниқлик киритилган.
Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш мажбурийлигини белгилаб берувчи нормага ҳам ўзгартириш киритилди. Муқаддам барча ресурслар ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт эди, энди эса – фақат электрон давлат хизматлари тақдим этадиганлар учунгина бу мажбурий этиб белганланди. Шунингдек, норма умумлашган характерга эга бўлди: ушбу вазифани бирон бир субъектга нисбатан белгиламайдиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, муқаддам норма давлат ахборот ресурсларининг ресурслар мулкдорлари ва эгалари томонидан Давлат ахборот ресурслари ва давлат органларининг ахборот тизимлари реестрида рўйхатдан ўтказишга аниқ мажбурлар эди.
Ҳужжатдан бошқа ўзгаришлар ҳам ўрин олган.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Елена Ермохина,
эксперт-юристимиз
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»