Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Давлат бюджети – 2021: асосийлари ҳақида қисқача

27.12.2020

Рус тилида ўқиш

 

25.12.2020 йилдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” ЎРҚ-657-сон Қонун эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан, хусусан, қуйидагилар тасдиқланди:

а) 2021 йил учун Консолидациялашган бюджетнинг жамланма параметрлари:

  • даромадлар – 178 712,4 млрд сўм;
  • харажатлар – 216 246,6 млрд сўм;
  • давлат мақсадли жамғармаларига трансфертлар – 15 928,9 млрд сўм;
  • Консолидациялашган бюджет сальдоси - дефицит -37 534,2 млрд сўм;
  • Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари сальдоси – дефицит -17 346,8 млрд сўм;
  • давлат қарзларини сўндириш – 7 767,7 млрд сўм;

б) келаси йил учун давлатни ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози:

  • ЯИМ - 688 936 млрд сўм, ЯИМнинг ўсиш суръати – 5,1%;
  • истеъмол нархлари индекси, ўтган йил декабрига нисбатан – 9%-10%;
  • саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати – 5,8%, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати – 3,5%, чакана товар айланмасининг ўсиш суръати – 5,9%.

 

Шунингдек, 2022-2023 йиллар учун тегишли бюджет ва мақсадли мўлжаллар, 2021 йил учун бюджет тизими бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кесимида даромадлар ва харажатлар прогнози келтирилган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми 903,4 млрд сўмни ташкил этади (2020 йилда – 731 млрд сўм),  барча даражадаги бюджетларнинг захира жамғармалари эса умумий харажатларнинг 1%идан кам бўлмаган миқдорларда шакллантирилади (2020 йилда – 1,5%). Бюджет тизими барқарорлигини таъминлашнинг жорий йилдаги каби механизмлари амал қилади.

 

Давлат номидан ёки давлат кафолати остида жалб қилинадиган давлат қарзи суммаси ЯИМнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60%дан ошмаслиги керак. Ички ва ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги битимларнинг чекланган соф ҳажми - 5,5 млрд АҚШ доллари, шундан:

  • Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун - 2,2 млрд АҚШ доллари (шу жумладан, давлат қимматли қоғозлари – 5 трлн сўм);
  • инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун – 3,3 млрд АҚШ доллари.

 

2021 йил учун мамлакатимизнинг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ЯИМнинг 5,4%и миқдорида белгиланди.

 

Бундан ташқари, биз илгари ёзганимиздек, қонун билан мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари, алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар ва автотранспорт йиғимлари тасдиқланди.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48