Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Давлат даромадига олинган мол-мулкларни аукцион орқали сотиш соддалаштирилмоқда

10.10.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2023 йилдаги «Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисида»”ги 526-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат қуйидаги мол-мулкни сотишни тартибга солмайди:

  • озиқ-овқат маҳсулотларини;
  • автомототранспортни;
  • кўчмас мулкни.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • савдода иштирок этиш учун платформада рўйхатдан ўтиш лозим. Закалат пули мол-мулк бошланғич нархининг 5 % миқдорида белгиланади;
  • савдо хабарнома электрон дўконда эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да бошланади ва беш иш куни давомида, охирги иш куни соат 18:00 га қадар ўтказилади;
  • савдо камида 2 нафар иштирокчи бўлса ўтказилади;
  • бошланғич нарх буюртмачи томонидан белгиланади.

 

Аукцион қадамлари қуйидаги миқдорларда белгиланмоқда:

  • дастлабки тўрт қадам – бошланғич нархнинг 5 % миқдорида;
  • бешинчи ва ундан кейинги қадамлар – бошланғич нархнинг 3 % миқдорида;

 

Бошланғич нарх БҲМнинг 2 минг бараваридан ошган тақдирда, барча аукцион қадамлари бошланғич нархнинг 2% миқдорида белгиланади.

 

Аукцион ғолибига лот тўлиқ тўланган пайтдан кейинги иш кунида шахсий кабинет орқали QR-кодли савдо натижалари ҳақида баённома юборилади.

 

Савдо ўтказилиши ҳақидаги хабарнома эълон қилинган пайтдан бошлаб лот 2 ой ичида сотилмаган тақдирда, савдо объектининг бошланғич нархини босқичма-босқич, лекин бошланғич нархининг 50 %дан кўп бўлмаган миқдоргача пасайтирган ҳолда такрорий савдоларни ташкил этиш мумкин.

 

Савдо ғолиби лот қийматини 3 иш куни ичида тўлаши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 06.01.2024 йилдан кучга киради.

 

 Собир Нурбердиев.