Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Давлат харидлари бўйича контракт суммаси қандай ҳисоблаб чиқарилади

08.11.2017

 

Президентнинг 3.11.2017 йилдаги ПФ–5228-сон Фармони билан айрим қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Давлат харидлари қиймати яна АҚШ  доллари эквивалентида

 

Президентнинг 6.05.2003 йилдаги ПФ–3240-сон «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги фармонига аниқлик киритилди. Унга кўра, битта контракт бўйича сумма эквивалентда 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлса, товарлар (ишлар, хизматлар) хариди бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказиш мажбурий ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш тартиби унга боғлиқ бўлган  битта контракт бўйича сумма яна хорижий валюта эквивалентида белгиланадиган бўлди:

  • 1 минг АҚШ долларидан кам – нарх, сифат ва етказиб бериш бўйича энг мақбул шартларни таклиф этган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномаларни тузиш йўли билан. Бунда сумма МБнинг шартнома тузилган кундаги расмий курси бўйича ҳисоблаб чиқарилади;
  • 1 минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача – буюртмачининг идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан. Бу ерда сумма энг яхши таклиф келиб тушган санадаги МБнинг расмий курсидан келиб чиқиб ҳисобланади;
  • 100 минг АҚШ долларидан ортиқ – танлов (тендер) савдоларини ўтказиш йўли билан. Суммани ҳисоблаб чиқариш учун ушбу харидлар бўйича техник топшириқ тасдиқланган санадаги МБ расмий курси қабул қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари киритилган тузатишлардан кейин мазкур суммалар миллий валютада кўрсатилган эди, бу ҳақда бу ерда ёзган эдик.

 

Молия вазирлиги Ғазначилиги вазифалари кенгайтирилди

 

Улар жумласига энди қуйидагилар ҳам киритилди:

  • Ғазначилик маълумотлар базасини яратиш ва уни, бюджет маблағлари ҳисобига тўлов учун қабул қилинган Давлат харидлари ягона ахборот порталида рўйхатдан ўтказилган контрактларни мунтазам равишда янгилаб туриш (1.01.2018 йилдан фаолият кўрсатишни бошлайди);
  • бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари билан шартномалар тузишда шаклланаётган нархларни мониторинг қилиш жараёнида Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан ҳамкорлик қилиш. Илгари бу билан Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси шуғулланар эди. Ғазначилик унинг ишчи органи функциясини бажарган;
  • давлат харидлари жараёни ва мамлакатимиз кичик тадбиркорлик субъектлари учун ажратиладиган квоталар бажарилишини мониторинг қилиш;
  • хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 4.11.2017 йилда кучга кирди.  


Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48