Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Давлат иштирокидаги корхоналар очиқ-ошкора фаолият юритади

05.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 674-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Қарор билан Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифлари маъқулланди. Ушбу таклифлар қуйидагилардан иборат:

  • вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларини жойлаштириш:
    • устав фонди (устав капитали);
    • давлат улуши;
    • ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
    • ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
    • иш ўринлари сони;
    • корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган маълумотлар бундан мустасно);
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши, унда иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотларнинг, шу жумладан ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг (лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари бажарилиши ва мақсадларга эришиш инобатга олинган ҳолда) бажарилиши ва ривожланиш стратегияларида назарда тутилган дастурларнинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни жойлаштириш.

 

Агентликка қуйидаги вазифалар топширилди:

  • «Давлат мулки» ахборот тизимига давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларни ЭРИ билан тасдиқлаш орқали тақдим этиш тартибини жорий этиш;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • 2021 йил 1 январга қадар халқаро молия институтлари ва чет эл экспертларини жалб қилган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисобот шаклини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

Қарорда келтирилган схемага мувофиқ давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50