Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Давлат кўчмас мулк объектларини қандай сотиб олиш мумкин

28.03.2024

Рус тилида ўқиш

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг буйруғи (13.02.2024 й. АВ рўйхат рақами 3503-сон) билан “Майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг   24.03.2024 йилдаги ПҚ-102-сонли «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ майдони 2000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига “Давлат мулки” ахборот тизими орқали чиқарилади.

 

Ўрганиш натижасига кўра, онлайн-буюртманомада келтирилган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

● давлат кўчмас мулк объекти бўш турган бўлмаса;

● давлат кўчмас мулк обектнинг умумий майдони 2000 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлса;

● давлат кўчмас мулк объекти ижтимоий соҳа объекти бўлса;

● давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштириш дастурларига ва хусусийлаштирилмайдиган объектлар тоифасига кирган бўлса;

● бўш турган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов) мавжуд бўлса.

 

Бунда, беш иш куни ичида бўш турган давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича комиссия тузилади, ушбу комиссия томонидан объектда хатлов ўтказилиб, далолатномалар расмийлаштирилади ҳамда тегишли ҳужжатлар Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этилади.

 

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси уч иш куни ичида баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг баҳоланишини ташкил этади.

 

Бунда, баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.

 

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси баҳолаш натижасига кўра икки иш куни ичида бўш турган давлат кўчмас мулк объектини савдога чиқариш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади ва уни тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқаради.

 

Жисмоний шахсларга, уларнинг онлайн-буюртманомалари бўйича хусусийлаштириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг лот рақамлари тўғрисида ахборот тизими орқали автоматик равишда СМС-хабарнома юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 25.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова