Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар маҳаллаларни ривожлантиришга йўналтирилади

25.01.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 23.01.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-13-сон Фармон имзоланди.

 

Ўзгаришларга мувофиқ:

  • давлат мулки объектларини ижарага бериш учун аукционга қўйилганда умумий асосларга кўра ижара муддати уч йил этиб белгиланади. Ижарага олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилганда ижара муддати уч йилга узайтирилади;
  • вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат органларининг уч ойдан кўпроқ муддат ичида фойдаланилмаётган ва бўш турган объектлари (ижтимоий объектлардан ташқари) уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун онлайн-аукцион савдога қўйилади.

 

Шунингдек, Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг маблағлари қуйидагича тақсимланади:

  • маҳалладаги майдони 2 минг кв.м. бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;
  • хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат активларини сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармасига йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48