Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилмоқда

21.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 16.10.2024 йилдаги «Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-159-сонли Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат Президентнинг фармон ва қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган бўлиб, улар:

  • хорижий инвесторларга давлат акция пакетларини “Тошкент” РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотиш ва улар бўйича тўловларни шартномада белгиланган валютада амалга оширишни;
  • махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режасига мувофиқ, саноат зоналари инфратузилма билан таъминланганидан ва давлат қабулидан сўнг улар ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқаришни назарда тутишмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2024 йилдан кучга кирди.

Собир Нурбердиев