Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Давлат театрлари ва концерт муассасаларига KPI ўрнатилмоқда

29.08.2023

Рус тилида ўқиш

25.08.2023 йилда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда рағбатлантириш тартиби жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 423-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан давлат театрлари ва концерт мауассасалари фаолиятини баҳолаш рейтинги белгиланмоқда. Энг юқори баҳо – 100 балл. Рейтингдан келиб чиқиб улар тоифа (гуруҳ)ларга тақсимланади.

 

Маълумот учун: тоифа (гуруҳ)га қараб ходимларнинг базавий ойлик маоши миқдори белгиланади.

 

Давлат театрлари ва концерт муассасалари учун 8 та мезон ўрнатилмоқда, улар қаторида – янги спектакллар сони, шахсий бино ва техниканинг мавжудлиги, веб-саҳифани юритилиш ҳолати ва бошқалар (тўлиқ рўйхат билан шу ерда танишиш мумкин).

 

Мисол учун, 100 баллни тўплаш учун давлат театри:

  • йилига камида 4 та янги спектакль қўйиши;
  • жорий репертуарда камида 25 спектаклга эга бўлиши;
  • бир йилда камида 240 спектакль қўйиши;
  • камида 2 та халқаро ва 6 та республика миқёсидаги гастроль ташкил этиши;
  • зални ўртача камида 70  нафар томошабин билан тўлдириш;
  • муассасанинг умумий ҳаражатларига даромадлар улуши 15 % ташкил этиши;
  • веб-саҳифасининг камида 80% га юритилиши.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев