Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, санитария-эпидемиологик хулоса берилмайди

18.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15.08.2023 йилдаги ПФ-140-сон Фармони билан айрим товарларни импорт қилиш шартлари, шунингдек бир қатор божхона тартиб-таомилларини тартибга солувчи НҲҲларга ўзгартиришлар киритилди.

 

2024 йил 1 январдан кучга кирадиган асосий ўзгартиришларни келтириб ўтамиз:

  • алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади;
  • импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади.

 

Истеъмол товарларини импорт режимида расмийлаштириш учун товарларни давлат тилида маркировка қилиш талаб этилмайди. Аммо 2020 йил 1 августдан бошлаб истеъмол товарларининг айрим турлари давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарор 3-б.). Энди шунга ўхшаш норма санитария-эпидемиологик хулоса беришга ҳам татбиқ этилди.

 

Шу тариқа, 2024 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчи, унинг ваколатли вакили ва импорт қилувчи томонидан қадоққа давлат тилида маркировка туширилмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли рўйхатларидаги товарлар бўйича мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштирилмайди. У лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилган бўлиши керак.

 

Давлат тилида маркировка қилиш, илгаригидек, истеъмол қадоқларига эга бўлмаган ҳамда ўз эҳтиёжи учун олиб келинган товарларга нисбатан талаб қилинмайди (13.05.2013 йилдаги 127-сон ВМҚнинг 4-бандига қаранг);

  • маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи бекор қилинмоқда.

 

Сифат менежменти тизимларини жорий этган ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораторияларидан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари улар томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлашлари мумкин (12.12.2018 йилдаги ПҚ-4059-сон қарор). 2024 йил 1 январдан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.

 

Режалаштирилган ўзгартиришлардан:

  • масъул вазирликлар товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштиради;
  • йил якунига қадар транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия бериш тизими Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштирилиши керак;
  • товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкалари ҳам Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ бирхиллаштирилади.