Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2263-2, 2018 йил 15 февраль) билан Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Биринчидан, низом Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларига хўжалик жамиятларидаги (АЖ, МЧЖ, ҚМЖ) давлат улушлари берилган ҳолларга татбиқ этилмаслиги қўшимча айтиб ўтилди.
Иккинчидан, ишончли бошқарувчилар хизматларининг қиймати ҳисобланадиган ишончли бошқарувдаги давлат улушининг номинал қиймати миқдорлари индексация қилинди. Бунда коэффициентлар ўзгаришсиз қолдирилди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Ишончли бошкарувга берилган давлат улушининг номинал кийматдаги микдори (млн. сум) |
Коэффициент |
|
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида* |
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида |
|
500 гача |
5,0 |
4,5 |
700 гача |
5,5 |
5,0 |
900 гача |
6,5 |
5,5 |
1100 гача |
7,5 |
6,0 |
1300 гача |
8,5 |
6,5 |
1500 гача |
9,5 |
7,0 |
1700 гача |
10,5 |
7,5 |
1900 гача |
11,5 |
8,0 |
2100 гача |
12,5 |
8,5 |
2300 гача |
13,5 |
9,0 |
2500 гача |
14,0 |
9,5 |
2700 гача |
14,5 |
10,0 |
2900 гача |
15,0 |
10,5 |
3100 гача |
15,5 |
11,0 |
3300 гача |
16,0 |
11,5 |
3500 гача |
16,5 |
12,0 |
3700 гача |
17,0 |
12,5 |
3900 гача |
17,5 |
13,0 |
4100 гача |
18,0 |
13,5 |
4100 дан кўп |
18,5 |
14,0 |
* республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятларининг рўйхати Давлат рақобат қўмитаси таклифларига биноан Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия томонидан тасдиқланади (31.03.2015 йилдаги ПҚ-2327-сон қарорга биноан ташкил этилган).
Эслатиб ўтамиз, ҳисобот чораги учун давлат улушларини бошқариш бўйича хизматлар қиймати ҳисоб-китоби учун тегишли коэффициентга кўпайтириладиган ЭКИҲнинг қуйидаги қийматлари қабул қилинади:
- стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларидаги инвестиция активларининг (тижорат банкларининг) ишончли бошқарувчилари, - ЭКИҲнинг 4 баравари, стратегик аҳамиятга эга бўлмаганлари эса – ЭКИҲнинг 2 баравари;
- стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларидаги давлат ишончли вакиллари, ЭКИҲнинг 2 баравари, стратегик аҳамиятга эга бўлмаганлари эса – ЭКИҲнинг 1,5 баравари.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 15.02.2018 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов.