Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузишни чеклашлари мумкин

17.07.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилган.

 

Ҳужжат қабул қилинган тақдирда қурилиш соҳасида тўпланиб қолган, айниқса ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун мажбуран олиб қўйиш билан боғлиқ кўпгина муаммолар ҳал этилиши мумкин.  

 

Гап шундаки, Ер кодексининг 37-моддасида нималар давлат ва жамоат эҳтиёжлари ҳисобланиши аниқ тавсифланмаган. Тегишинча, бир томондан, давлат ва жамоат манфаатлари, бошқа томондан, хусусий шахсларнинг (қурувчилар, инвесторлар) тижорат манфаатлари ўртасида аниқ чегара йўқ. Улар аралаштириб юборилади. Шу сабабли битта тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳасини амалда бошқа бизнес-субъект ёхуд фуқаро манфаатларидан устун қўйиш ҳоллари юзага келади.   

 

Адлия вазирлиги ер участкаларини фақат қуйидаги мақсадларда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга рухсат берилишини белгилашни таклиф этди:  

  • мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши ва фаолият юритиши учун ерларни бериш;
  • халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш зарурати;
  • фойдали қазилма конлари топилиши ва қазилиши;
  • автомобиль ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш линиялари, алоқа линиялари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши (реконструкция қилиниши);
  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қурилиши қисмида аҳоли пунктлари бош режаларини бажариш, шунингдек қонунлар ва Президент ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.

 

Ўз тижорат мақсадларини кўзлаб объектлар қуришни режалаштираётган шахсларда, муаллифнинг назарида, ҳаракат қилиш учун 2 та асосий вариант қолади:

 

а) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бўш ер участкаларини 50 йилга узоқ муддатли ижарага олиш ёхуд турар ва нотурар жой объектларини қуриш учун бундай участкалардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини махсус кимошди савдоларида сотиб олиш (уларни ўтказиш ҳақида батафсил – бу ерда);

 

б) жозибадор ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк эгалари билан келишиб, улардан «бузиладиган» объектларни бозор баҳосида сотиб олиш.

 

Бундан ташқари, 1.09.2018 йилдан бошлаб:

  • ер участкалари олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ мулоқот ўтказилганидан, шунингдек наф ва чиқимлар баҳоланганидан кейингина ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши;
  • ер участкаларини олиб қўйиш чоғида кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва бундай олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарлар тўлиқ қопланганидан кейин жисмоний ва юридик шахсларга тегишли турар жой, ишлаб чиқариш бинолари, бошқа қурилма ва иншоотларни бузишга рухсат берилиши;
  • давлат органи (мансабдор шахс) қонунга зид маъмурий далолатнома қабул қилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар давлат томонидан, биринчи навбатда тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши;
  • инсофли сотиб олувчини ҳимоялаш принципи жорий этилиши, унга кўра инсоф билан ҳаракат қилган шахсдан, агар мазкур шахс битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланмаган ҳолда қонун нормаларига риоя этиб мол-мулкни ҳақ эвазига сотиб олган бўлса, мол-мулкни талаб қилиб олиш тақиқланишини белгилаш таклиф этилмоқда.


Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52