Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Дивидендларни инвестиция воситачилари орқали тўлаш тартиби белгиланди

03.07.2024

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи имзоланди (28.06.2024 йил, АВ даги рўйхат рақами 3523).

 

Ҳужжат “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали қимматли қоғозлар даромадларини (дивидендлар, фоизлар) тўлаш ҳамда талаб қилиб олинмаган даромадлар (дивидендлар, фоизлар) ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

 

Низом акция ва облигацияларга татбиқ этилади, бундан давлат қимматли қоғозлари мустасно.

 

АЖ тузилган шартномага мувофиқ Марказий депозитарий ва (ёки)  инвестиция воситачилари орқали дивидендлар тўловини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

 

Қимматли қоғозлар даромадларини тўлаш учун Марказий депозитарийда эмитент ва қимматли қоғозлар эгаларига шахсий ҳисобварақлар очилади.

 

Эмитент ҳамда Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси ўртасида акциялар бўйича дивиденд тўловларини амалга ошириш юзасидан хизмат кўрсатиш шартномаси дивидендларни тўлаш тўғрисидаги эмитентнинг бошқарув органи томонидан қарор қабул қилинадиган санадан камида 30 кун олдин тузилади.

 

Қимматли қоғозлар даромадларини ҳисоблаш ва тўлаш қуйидаги схемага мувофиқ амалга оширилади

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2024 йилдан кучга кирди. 


Собир Нурбердиев