Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Дорихоналар йил охиригача лицензияни қайта расмийлаштиришлари лозим

18.07.2017

 

Президент 17.07.2017 йилдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилади.

 

Биринчидан, жорий йилнинг 1 августидан Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш истисно тариқасида “Ўзмедэкспорт” корхонаси томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тендер савдолари ўтказилмасдан амалга оширилади.  Уларнинг нархини Тиббиёт муассасалари ва аҳолини дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлашни назорат қилиш бўйича республика комиссияси тасдиқлайди.

 

Рўйхатнинг ўзи мақбуллаштирилиши даркор, унга қатъий шифокор рецепти асосида сотиладиган препаратлар киритилади. Курс фарқлари ўзгаришининг таъсирини камайтириш учун унга киритилган савдо номланишларига чакана ва улгуржи нархларни белгилаш тартиби қайта кўриб чиқилади.

 

Иккинчидан, жорий йилнинг 1 июлигача тузилган импорт контрактлари бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини етказиб бериш ва сотиш уларни тузиш санасида амалда бўлган шартлар ва белгиланган нархларда амалга оширилади.

 

Учинчидан, тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштириш фақатгина “Ўзстандарт” агентлигида ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган давлат сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.

 

Бу муҳим! Келаси йилнинг 1 январига қадар дорихоналар фарммаҳсулотларни чакана сотиш учун лицензияни қайта расмийлаштиришлари шарт. Фармацевтика фаолиятини лицензиялашнинг янги тартиби ҳақида биз аввал ёзгандик.

 

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмасида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш соҳасида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш шўъбалари ташкил этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 30 тага оширилди.

 

Шунингдек, яқин вақтларда фармацевтика ва тиббиёт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни аниқлашнинг методологияси регламентланади. У касалланиш, беморлар сони, даволаниш курслари ва бошқа мезонларни инобатга олиши даркор.

 

Ҳужжат вазирликлар ва идораларга қатор топшириқларни ўз ичига олади. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига қуйидагилар бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди:

  • ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида ўзининг ижтимоий дорихона тармоқларини ташкил этиш;
  • фуқаролар томонидан дори воситалари назоратсиз қўлланилишининг, шу жумладан дори воситаларини фақатгина шифокорлар рецепти асосида сотиш тўғрисидаги талабларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш орқали олдини олиш, Рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари бундан мустасно;
  • шифокор рецепти бўйича бериладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларининг сотилишини мониторинг қилишни таъминловчи ахборот тизимларини жорий этиш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48