Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Ёғ-мой маҳсулотлари қандай бўлиши лозим

21.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2020 йилдаги «Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги 724-сон қарори қабул қилинди.

 

«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий регламент тасдиқланди ва у расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач амалга киритилади.

 

Ёғ-мой маҳсулотлари регламентда назарда тутилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мувофиқ бўлиши лозим,  уларга риоя этилиши ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сақлаш, ташиш ва муомалага чиқаришда мажбурий ҳисобланади.

 

Регламент талаблари саноат усулида ишлаб чиқарилмаган, шунингдек озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларига татбиқ этилмайди, табиий хом глицерин ва хўжалик совуни бундан мустасно.

 

Турли ёғ-мой маҳсулотлари, шу жумладан озуқавий ва озуқавий бўлмаган маҳсулотлар, ўсимлик ёғларига қўйиладиган талаблар регламентга иловада келтирилади.

 

Истеъмолчилар томонидан идентификация қилиш учун маҳсулотлар турли гуруҳларининг хусусиятлари ва уларни таснифловчи белгилар алоҳида келтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50