Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

ЭИЗ ишлаб чиқаришни кенгайтиради

07.03.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 110-сон қарори билан 2017-2019 йиллар даврида эркин иқтисодий зоналарда тайёр маҳсулот турлари, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.

Уларни амалга ошириш товарларни импорт қилишни қисқартириш, импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, шу жумладан тижорат банклари кредитларини жалб этган ҳолда, ҳудудлар, тармоқ ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари минерал-хом ашё салоҳиятидан энг юқори даражада фойдаланиш, шунингдек ЭИЗ ҳудудида тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

 

Рўйхатга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида тайёрлаш ва амалга оширишнинг бориши юзасидан тизимли мониторинг Маъмурий кенгашга юклатилган (Президентнинг 12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармонига асосан ташкил этилган). Шунингдек, унга рўйхатга ўзгартишлар киритишга рухсат берилган.

 

Банкларга ўз маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати берилмаган ҳолда жалб этилган хорижий кредит линиялари ҳисобига эркин иқтисодий зоналарда лойиҳаларни, шу жумладан тасдиқланган рўйхатга киритилган лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига асбоб-ускуна, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар харид қилиш учун кредитлар тақдим этиш тавсия қилинди.

 

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш ва лойиҳаларни молиялаштириш учун саккизта тижорат банки ЭИЗ ҳудудида ўз бўлинмаларини очади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 

 экспертимиз. 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48