Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

ЭИЗда ер олиш тартиби қандай ўзгарди

23.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2018 йилдаги 29-сон қарори билан Эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат илгари амалда бўлган таҳриридан бирмунча фарқ қилади. ЭИЗ қатнашчилари нуқтаи назаридан энг муҳим жиҳатларни кўриб чиқамиз.

 

Жойлаштириш навбати. ЭИЗ қатнашчилари биринчи навбатда жойлашадиган объектлар рўйхатига аниқлик киритилди. Бу фаолият юритмаётган, бўш турган бино, иншоот ва қурилиши тугалланмаган объект (шунингдек, давлат мулки объектлари) ва муҳандислик инфратузилмаси мавжуд ҳудудлардир. Аввал ушбу тартиб «Ургут» ЭИЗ, «Ғиждувон» ЭИЗ, «Қўқон» ЭИЗ ва «Хазорасп» ЭИЗларда жорий этилган эди. Энди бу тартиб барча фаолият кўрсатаётган ЭИЗларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Ариза шакли ва уни бериш тартиби. Ер участкасини олиш учун ариза топшириш зарур. Энди у тасдиқланган шакл бўйича тузилади ва “ягона дарча” ягона марказига юборилади. Уни шахсан бориб тақдим этиш, почта ёки электрон шаклда ЯИДХП ёхуд эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг Ягона портали (2018 йил март ойида ишга тушириш режалаштирилаётир) орқали юбориш мумкин.

 

Аванс тўлаш. Ариза беришдан олдин (бериш тартиби юқорида баён этилган) қатнашчи вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўйича давлат корхонаси ҳисобварағига ер участкасини танлаш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш учун аванс тўлайди. Унинг миқдори ЭКИҲнинг 1 бараварини ташкил этади. Материалларни келишишда рад жавоби олинган тақдирда қатнашчига аванс қайтарилмайди, бироқ қатнашчи бундай рад жавоби устидан суд тартибида шикоят қилиши мумкин.

 

Муддат. Ер участкаларини ажратиш бўйича материалларни тайёрлашнинг умумий муддати 21 кунгача узайтирилди (илгари 16 кун эди).

 

ЭИЗ қатнашчиларига ер участкаларини ажратиш механизми бундай схематик кўринишга эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган  ва 18.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50