Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

Экспорт бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати ўзгартирилди

11.02.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 06.02.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ПҚ-42-сон Қарор имзоланди. 

 

Ўзгартиришларга кўра, олдиндан ҳақи тўланмасдан, аккредитив очилмасдан, банк кафолати расмийлаштирилмасдан ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхатига  ТИФ ТН бўйича 2709 00, 2710 кодига эга нефть хом ашёси, газ конденсати, нефть маҳсулотлари киритилган (2710 12 410 0-2710 12 590 0, 19 290 0 дан ташқари).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев