Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Экспортда нақд валютани қабул қилишга рухсат берилди

15.03.2018


Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1165-7, 14.03.2018 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Нақд хорижий валютани қабул қилишга йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхати тўлдирилди. Энди хориждаги кўргазма ва ярмаркаларда товарларни реализация қилишда (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3451-сон қарорга мувофиқ), шунингдек норезидент хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилишда нақд хорижий валютани қабул қилишга рухсат этилди.

 

Тижорат банклари кассалари орқали валюталар тўғридан-тўғри қабул қилинади (Тижорат банкларида касса ишлари, инкассация ва қимматликларни ташишни ташкил қилиш бўйича йўриқномага қаранг).

 

Бу – муҳим! Тижорат банкларига Низомда кўрсатилмаган хорижий валюталарни ўз хоҳишига кўра қабул қилишларига рухсат этилди. Масалан, Россия рубли, Хитой юани ва бошқалар. Илгари валюталар рўйхати қатъий чекланган эди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.



 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48