Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ваколатлари кенгайди

31.03.2016

Президентнинг 16.03.2016 йилдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2507-сон Қарори билан Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг устав капиталини ошириш тўғрисидаги таклиф қабул қилинди. Энди у таъсисчиларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига 10,3 млрд сўм ва 2,0 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Жамғарма томонидан кўрсатилаётган хизматлар рўйхати ҳам кенгайтирилди.

 

Жамғарманинг молиявий хизматларига қуйидагилар қўшилди:

 

қонунчиликка мувофиқ, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун етарли маблағлари бўлмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари устав капиталида иштирок этиш, кейинчалик Жамғарма улушини маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб бериш бошланганидан сўнг 2 йил мобайнида бозор қийматида сотиш;

 

кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш, маҳсулотнинг дизайн даражасини халқаро стандартларга етказиш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳамда чет элда маҳаллий маҳсулотга бўлган талабни инобатга олиб, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган ҳолда молиявий ёрдам кўрсатиш. Бунда Жамғарма томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари томонидан кейинчалик қайтариш шарти билан амалга оширилади.

 

Уларга ташқи иқтисодий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган юридик, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатганлиги учун Жамғармага тўланадиган комиссия тўловлари шартнома қийматининг 3%идан 1%игача, бироқ 100,0 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорга туширилди.

 

Жамғарма хорижий давлатларда ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқига эга бўлди. Шу муносабат билан Қарорда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш белгиланди, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг устав капиталларида Жамғарма иштирокининг миқдор ва муддатлари, шунингдек Жамғарманинг, шу жумладан, хорижий валютадаги маблағларини қуйидаги мақсадларга сарфланиши назарда тутилди:

 

йўналтирилган маблағлардан экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик ускуналарини харид қилиш учун фойдаланган ҳолда, кичик тадбиркорлик субъектларини экспортдан олдинги молияланишини ва устав капиталларида Жамғарманинг иштирокини таъминлаш орқали кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг маҳсулотлари (товарлари, ишлари, хизматлари) экспортини ривожлантириш;

 

хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур лицензия, рухсатнома, сертификатлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижда реклама қилиш харажатларини тўлаш ва экспортга йўналтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни тўлаш;

 

экспорт шартномаларини тузиш бўйича маслаҳатлар берган ҳолда, хорижий кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.