Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Экстракцион пахта мойи фақат «Ўзпахтаёғ» АЖ корхоналарига сотилади

17.03.2018

 

Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (14.03.2018 йилда 2979-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали фақат «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Экстракцион пахта мойи (бундан кейин – маҳсулот) биржа савдоларининг электрон тизимидан (БСЭТ) фойдаланган ҳолда сотилади.

 

Маълумот учун: биржа савдоларининг электрон тизими биржа аъзоларига биржа савдоларида бевосита биржа савдо залида аниқ вақт режимида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат ахборот тизими.

 

Биржа республика ҳудудидаги исталган нуқтадан биржа аъзоларининг электрон савдоларда иштирок этишини таъминлаши шарт. Маҳсулот сотувчилари ва харидорлари биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган шартнома асосида дилер сифатида ёки брокер ёрдамида иштирок этадилар.

 

«Ўзпахтаёғ» АЖ кейинги ой бошланишидан 5 кун олдин, кейинги ойда савдога қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари ва савдо иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни биржага тақдим этади. Харидор ва сотувчиларни аванс суммасига мувофиқ биржа савдосига қўйиш ёки уларни четлаштириш, биржа савдоларининг ғолибини аниқлаш ва биржа битимини рўйхатга олиш автоматик равишда БСЭТ томонидан амалга оширилади.

 

Қарама-қарши буюртмаларни бирлаштириш натижаси бўйича БСЭТ биржа битимларини шакллантиради ва рўйхатга олади, шундан сўнг амалга оширилган биржа битимлари реестрини шакллантиради. Олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун биржа битими тузилган кунда биржа аъзоларига тақдим этилади. Биржа битими рўйхатга олингандан сўнг харидор олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда молиявий мажбуриятларини тўлиқ қоплаш учун қўшимча маблағларни ўтказиши лозим. Бунда закалат сифатида киритилган маблағлар ҳисобга олиниши мумкин.

 

Биржа савдоларида сотилмаган, шунингдек бекор қилинган маҳсулот ҳажмлари автоматик равишда БСЭТ томонидан кейинги биржа савдоларига қўйилади. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун комиссион йиғим унинг суммасидан келиб чиқиб битимнинг ҳар бир тарафидан ундирилади. Биржа савдоларига қўйилган маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан белгиланади. Тузилган биржа битимлари бўйича ҳисоб-китоблар Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (ҲККП) орқали амалга оширилади.

 

Маълумот учун: ҳисоб-китоб-клиринг палатаси – биржа битимлари бўйича клиринг ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси.  

 

Биржа клиринг натижалари ва маблағларининг ҳолати ҳақидаги маълумотларни мижозларнинг шахсий кабинети орқали тақдим этади. Сотувчи ва харидорлар ўзларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобрақамларига савдога қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва харид қилиниши кўзда тутилаётган маҳсулот ҳажмининг 2%и миқдоридаги закалат пул маблағларини жойлаштирадилар.

 

Харидорлар аванс билан таъминланган ҳажмларда маҳсулотни харид қилиш учун битимлар тузишга ҳақли. ҲККП харидордан маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш куни ичида, тўлов ўтказилган битимлар рўйхатини сотувчининг шахсий кабинетига юбориши шарт. Агар сотувчи ёки харидор маҳсулот ҳақини тўлаш, танлаб олиш, етказиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, биржа битимни бекор қилади ва жабрланган тарафга мажбуриятни бажармаган тарафдан бўнак маблағини жарима сифатида ўтказади.

 

ҲККП тақдим этган тўлов ўтказилган битимлар рўйхати сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишига асос бўлади. Маҳсулот жўнатилганлиги ва олинганлиги далилини харидор билан сотувчининг (ёки улар ваколатли вакилларининг) имзолари қўйилган юкхатнинг нусхаси тасдиқлайди.

 

Тақдим этилган юкхатнинг нусхаси ҲККП томонидан 1 иш куни мобайнида харидорнинг шахсий ҳисобварағидаги маблағларни сотувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказишга ва битимни ёпишга асос бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Анвар Иркахўжаев.

 

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум