Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

ЭКУ таомили қандай ўтказилади

11.02.2020

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан ёрдамчи репродуктив технологияларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди (рўйхат рақами 3217, 6.02.2020 й.).

 

Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) - бу уруғлантиришнинг айрим ёки барча босқичларида аёлнинг организмидан ташқарида амалга ошириладиган ҳомиладорликка эришишга қаратилган тиббий технологиялар, даволаш усуллари ва муолажалари.

 

Эслатиб ўтамиз, ЁРТдан фойдаланиш “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонун билан регламентланган.

 

ЁРТ эркак ва аёлнинг ихтиёрий розилиги асосида репродуктология ихтисослиги бўйича фаолиятни амалга оширувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилади. Бу ҳақда белгиланган шаклда тегишли ариза берилади. Таомилни амалга ошириш чоғида клиникалар шифокорлик сирини ва ахборотнинг махфийлигини сақлайди.

 

Бепуштлик сабабларини аниқлаш ва ЁРТдан фойдаланиш мақсадида биринчи навбатда беморлар бирламчи текширувлардан (жами 5 та тур) ўтадилар. Текширувлар давомийлиги  - 6 ойдан кўп бўлмаган муддат. Бепуштлик сабаби аниқланган беморларда даволаш  (консерватив ва жарроҳлик) ўтказилгандан сўнг 9-12 ой давомида ҳомиладорлик кузатилмаса, улар ЁРТ ёрдамида даволанишга юборилади. 35 ва ундан катта ёшдаги аёллар шифокорлар консилиумининг қарори бўйича ушбу муддат ўтгунга қадар даволаш босқичини четлаб ўтиб, ЁРТга юборилади.

 

ЁРТ дастурига тайёрлашда уларни қўллашга қарши кўрсатмалар аниқланади (тўлиқ рўйхат ҳужжатга иловада келтирилган). Бунинг учун эркак ва аёл жумладан зарур таҳлиллар топширишни ўз ичига олган тегишли текширувдан ўтказилади.

 

Текширув натижаларига кўра беморларга қуйидаги ЁРТ усуллари тайинланади:

  • экстракорпорал уруғлантириш;
  • сунъий уруғлантириш;
  • хэтчинг;
  • криоконсервация;
  • сперматозоиднинг интрацитаплазматик инъекцияси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50