Президент томонидан 07.08.2024 йилдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги ЎРҚ 939-сон Қонун имзоланди.
Ҳужжатга кўра, қуйидагилар электр энергияси бозорининг иштирокчиларидир:
- электр энергияси бозори оператори;
- ишлаб чиқарувчи;
- электр энергиясини сақлаш тизими оператори;
- узатиш тизими оператори;
- марказий харид қилувчи;
- трейдер;
- тақсимлаш тизими оператори;
- таъминотчи;
- истеъмолчи.
Электр энергиясини ишлаб чиқариш Энергетика бозори регулятори томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади. Бир нечта электр станцияларида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ҳар бир электр станцияси учун алоҳида лицензия олади.
Қуйидаги ҳолларда лицензия олиш талаб қилинмайди:
- ўрнатилган қуввати 5 МВтдан кам бўлган электр станциясида ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини ишлаб чиқаришда;
- ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришда;
- микроэлектр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришда.
Электр станциялари давлат мулки ёки хусусий мулк бўлиши мумкин. Бунда қуввати 5 МВтдан ортиқ булган гидроэлектр станциялари ва гидроаккумуляцияловчи электр станцияларининг камида 25% давлат мулки бўлиши шарт.
Электр энергиясини фақат ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқарувчилар истеъмолчи мақомига эга ҳисобланади.
Қонун билан лицензия асосида юритиладиган қуйидаги фаолият турлари белгиланмоқда:
- электр энергияси бозори оператори;
- электр энергиясини ишлаб чикариш;
- электр энергиясини сақлаш;
- электр энергиясини узатиш;
- марказий харид қилувчининг вазифаларини бажариш;
- электр энергиясини таксимлаш;
- электр энергияси билан таъминлаш;
- электр энергияси савдоси.
Лицензия олиш учун давлат божи миқдори –БҲМни 30 баравари.
Лицензиясиз фаолиятни амалга оширганлик учун жарима БҲМни 300 бараварини ташкил этади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.11.2024 йилдан кучга киради.
Собир Нурбердиев