Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2017 йилдаги 516-сон “Ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳаси ташкилотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжат билан ташкилотларга оператив бошқариш ҳуқуқи ва ёндош ҳудуди билан бепул бериладиган бино ва иншоотларнинг рўйхати тасдиқланди (қуйидаги жадвалга қаранг).
№ |
Номи |
Жойлашиши |
Умумий майдони (кв. м) |
Балансда сақловчи |
Объект топширилаётган ташкилот номи |
1 |
4 қаватли бинонинг бир қисми ертўласи билан |
Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, |
3 105 |
«Ўзбектелеком» АК |
Интеллектуал мулк агентлиги |
2 |
4 қаватли бинонинг бир қисми ертўласи билан |
Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, |
3 235 |
Ўзбектелеком» АК |
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази |
3 |
Маъмурий бинолар ва ёрдамчи иншоотлар |
Тошкент ш., Чилонзор тумани, |
3 065 |
«Электромагнит мослашув Маркази» ДУК |
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази |
4 |
240/227-АТС биносининг 3-4 қаватлари |
Тошкент ш., Олмазор, Себзор мавзеси, М 17/18 |
2 024 |
«Ўзбектелеком» АК |
“Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУК |
5 |
Дам олиш зонаси |
Тошкент вилояти, Чиноз тумани, |
443,4 |
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети |
«Радиоалоқа, радиоэшиттирши ва телевидение Маркази» ДУК |
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.