Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

«Электрон ҳукумат»нинг идентификациялаш тизими модернизация қилинади

09.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Аҳолига тақдим этилаётган электрон давлат хизматларини кўрсатишда шахсни тасдиқлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 679-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 22.04.2020 йилдаги «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5984-сон Фармони ва Президентнинг 28.04.2020 йилдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда - идентификация тизими) 2020-2021 йилларда, шу жумладан, ДХШ асосида босқичма-босқич модернизация қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди. Бунда тизимда қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилиши назарда тутилиши лозим:

  • жисмоний ва юридик шахсларни ЭРИ, мобиль телефон рақамлари ҳамда бошқа маълумотлар асосида рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялаш;
  • давлат органлари, банклар, молия ҳамда бошқа субъектлар томонидан электрон хизматлар кўрсатиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни масофавий идентификациялаш (аутентификациялаш).

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими архитектураси;
  • «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • Идоралараро электрон ҳамкорлик орқали идентификация тизимига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати.

 

Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:

  • идентификация тизими жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялашнинг расмий маълумотлар манбаи ҳисобланади ва у орқали олинган маълумотлар давлат органлари, банклар, молия ва бошқа хизматлардан фойдаланувчи шахсларни масофавий идентификация (аутентификация) қилишнинг асоси ҳисобланади;
  • идентификация тизимини модернизация қилиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва сервер қурилмаларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга ажратиладиган маблағлар доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
  • идентификация тизими орқали шахсларни идентификациялаш (аутентификациялаш) хизматлари давлат ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда тузиладиган шартномага мувофиқ пуллик асосида кўрсатилади.

 

Шунингдек қарорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вазифалари белгиланган ҳамда аҳолига тақдим этилаётган электрон давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификациялаш тизимини янада ривожлантиришнинг бошқа жиҳатлари қайд этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.