1 апрель куни Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташишни ҳисобга олиш бўйича рақамли ҳужжат айланишининг олти ойлик тажриба-синов лойиҳаси (22.01.2024 й. 44-сон ВМҚ) ишга туширилади.
Лойиҳада йўловчи ва юк ташиш билан, шу жумладан нотижорат асосда шуғулланадиган компаниялар иштирок этадилар. Йўловчиларни шахсий автомобилларида ташийдиган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар лойиҳада иштирок этмайди.
Электрон йўл варақалари ташувчиларнинг ўзлари томонидан – "Электрон йўл варақаси" ягона платформасида рўйхатдан ўтказилади. Платформа Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
Халқаро йўловчи ва юк ташиш учун ҳам электрон, ҳам қоғоз варақалар расмийлаштирилади. Ички ташувлар учун фақат электрон варақалар расмийлаштирилади.
Батафсил buxgalter.uz сайтида ўқинг.