Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корхона чет эллик мутахассисларнинг харажатларини тўласа Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечганда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ қандай тўланадиХизматлар кўрсатишда норезидентнинг транспортидан фойдаланилганда, солиқлар қандай тўланади Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди – Buxgalter Pro

Электросамокатчиларга 10 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди

23.07.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида   ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ВМҚ-429 сонли қарори қабул қилинди. 

 

2024 йил 1 августдан бошлаб оддий давлат рақамлари "Давлат рақам белгилари" модули орқали тасодифий автоматик генерация йўли билан берилади.

 

2024 йил 1 декабрдан бошлаб автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рақамлар бериш бўйича мурожаат қилиш ва тўловни амалга ошириш ЙҲХХ мобил иловаси, расмий веб-сайти, "Call"-маркази ёки ЯИДХП орқали амалга оширилиши мумкин.

 

Шунингдек, тез тиббий ёрдам транспорт воситалари, электр мотоциклар, мопедлар ва скутерлар учун фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилмоқда:

 

__ тез тиббий ёрдам электромобиллари;

 

_ 

 

 

тез тиббий ёрдам электромобиллари ва гибрид автомобиллари;

 

__

 

 

мопедлар;

 

_ 

 

 

скутерлар;

 

_ 

 

 

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли мотоцикллар ва электромотоцикллар;

_ 

 

 

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли мопедлар ва скутерлар.

 

Қуйидаги транспорт воситалари ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт:

  • двигателнинг ҳажми 50 см3 ва ундан юқори, конструктив тезлиги 50 км/соат ва ундан юқори бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек электр двигателнинг қуввати 4 киловатт ва ундан юқори, конструктив тезлиги 50 км/соат ва ундан юқори бўлган транспорт воситалари - автомобиллар, электромобиллар ёки гибрид автомобиллар сифатида;
  • двигателнинг иш ҳажми 50 см3 ва ундан юқори, конструктив тезлиги 50 км/соат ва ундан юқори бўлган мотоцикллар;
  • электр двигателнинг қуввати 4 киловатт ва ундан юқори, конструктив тезлиги 50 км/соат ва ундан юқори бўлган икки ёки уч ғилдиракли (тўрт ғилдиракли) электромотоцикллар;
  • двигателнинг иш ҳажми 25 см3 дан 50 см3 гача, конструктив тезлиги 25 км/соатдан 50 км/соатгача бўлган икки ёки уч ғилдиракли (тўрт ғилдиракли) мопедлар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари - мопед сифатида;
  • электродвигателнинг қуввати 0,25 киловаттдан 4 киловаттгача, конструктив тезлиги 25 км/соатдан 50 км/соатгача бўлган икки ёки уч ғилдиракли (тўрт ғилдиракли) скутерлар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари - скутер сифатида;
  • конлар, шахталар ва карьерларда фойдаланиладиган махсус транспорт воситалари;
  • тиркамалар ва ярим тиркамалар.

 

"А" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерларни бошқариш ҳуқуқини беради. Уларни бошқаришда ҳайдовчи ва йўловчи тақилган ҳолда мотошлемда бўлиши шарт.

 

Ўқув муассасаларида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда битирувчилар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва жабрланганни тўғри транспортировка қилиш бўйича амалий имтиҳон топширадилар.

 

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларига - бир (икки) ғилдиракли (роликли), инсоннинг двигател (двигателлар) ёрдамида индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган транспорт воситалари (электросамокатлар, электр скейтбордлар, сегвейлар, унициклар, моноғилдираклар ва бошқалар) киради.

 

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларидаги шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

  • велойўлак, пиёдалар ва велосипед йўлаклари мавжуд бўлганда йўлнинг қатнов қисмида, йўллар бўйлаб ёки қатнов қисми чети бўйлаб ҳаракатланиш (улардан фойдаланиш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно);
  • транспорт воситаси габаритларидан 0,5 метрдан ортиқ чиқиб турадиган ёки ҳаракатланишга халақит берадиган узунликдаги ёки кенгликдаги юкни ташиш;
  • пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш (воситаларини етаклаб ўтиш ҳолатлари бундан мустасно);
  • 14 ёшга тўлмаган шахслар томонидан бошқариш (турар-жой кварталлари, боғлар, болалар майдончалари, кўнгилочар жойлар ва ёпиқ ҳудудларда ҳаракатланиш ҳоллари бундан мустасно);
  • Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик, психотроп ёки бошқа мастлик ҳолатида, диққатни жамлашга таъсир қилувчи дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қилувчи чарчоқ ёки бетоблик ҳолатида бошқариш;
  • бир ёки бир нечта индивидуал ҳаракатланиш воситасини шатакка олиш;
  • тормоз ёки руль бошқаруви, овоз бериш мосламаси носоз бўлган, қоронғи вақтда фонарлар ёки фаралар, орқа фаралар ёки ёруғлик қайтаргичлари бўлмаган воситаларни бошқариш;
  • рулни ушламасдан ёки бир қўл билан ушлаб ҳаракатланиш (руль бошқаруви бўлган воситалар учун);
  • одамларни ташиш;
  • телефондан фойдаланиш.

 

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарувчи шахслар:

  • ЙҲҚга риоя қилишлари;
  • тротуарлар, пиёдалар йўлакчалари, пиёдалар ва велосипед йўлакчаларида 10 км/соатдан ошмаган тезликда, улар бўлмаганда эса - йўл четида 20 км/соатдан ошмаган тезликда ҳаракатланишлари;
  • турар-жой массивларидан чиқишда ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига йўл беришлари;
  • фақат ҳаракат йўналиши бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.

 

Велойўлакларда ёки пиёдалар ва велосипед йўлакчаларида ҳаракатланишда пиёдаларга хавф ёки тўсиқ туғдирганда, шахс индивидуал ҳаракатланиш воситасидан тушиб, воситани етаклаб юриши ёки тезликни пиёда тезлигигача пасайтириши керак.

 

Барча ҳолларда пиёдалар индивидуал ҳаракатланиш воситаларига нисбатан устунликка эга.

 

Велойўлакларда ёки пиёдалар ёки велосипед йўлакчаларида ҳаракатланишда индивидуал ҳаракатланиш воситалари бошқа механик транспорт воситаларига нисбатан устунликка эга.

 

Шунингдек, янги йўл белгилари жорий этилмоқда:

 

3.5.1. Скутерлар ва мопедларнинг ҳаракатланиши тақиқланади

 

3.34. Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланади

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 17 июлдан кучга кирган.


Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-09-06
  • USD:12707.95 (+0.00) сум
  • EUR:14099.47 (+0.00) сум
  • RUB:140.95 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 3 сентябрь№ 36