Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Энергия ресурсларини сотишдан тушган маблағлар қандай тақсимланади

07.08.2017

 

Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори, рўйхат рақами 2902, 2017 йил 24 июль).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 29.05.2017 йилдаги ПФ-5059-сон фармони билан жумладан истеъмолчиларга энергия ресурсларини сотишдан тушган маблағларнинг 10%и ҳисобига шакллантириладиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш Жамғармаси ташкил этилган.

 

Электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартиби белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Электр энергияси

 

 

Табиий газ

 

Электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлар ягона махсус ҳисобвараққа (22636) ўтказилади ва ҚҚСни чегирган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:

 

маблағларнинг 10%и ҳар куни кейинги банк кунидан кечиктирмай, мемориал ордер асосида Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади;

 

маблағларнинг 90%и ҳар куни мемориал ордер асосида ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг махсус ҳисобварағига (22604) кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мутаносибликка мувофиқ тақсимлаш учун ўтказилади.

 

Чегирилган ҚҚС суммаси ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналари солиқ мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга йўналтирилади.

 

Табиий газни сотишдан тушадиган маблағлар ягона махсус ҳисобвараққа (22634) ўтказилади ва ҚҚСни чегирган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:

 

маблағларнинг 10%и ҳар куни, кейинги банк кунидан кечиктирмай мемориал ордер асосида Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади;

 

маблағларнинг 90%и ҳар куни мемориал ордер асосида «Ўзтрансгаз» АЖнинг асосий ҳисобварағига (20210) кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мутаносибликка мувофиқ тақсимлаш учун ўтказилади.

 

Чегирилган ҚҚС суммаси «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбекнефтегаз» АЖ корхоналарининг солиқ мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга йўналтирилади.

 

Мазкур тартиб Президент қарорларига мувофиқ ажратиладиган, шу жумладан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳақини тўлашдан келиб тушадиган мақсадли маблағларга татбиқ этилмайди.

 

Электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушган маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш билан боғлиқ амалиётларни бажариш тақиқланади. Махсус ҳисобварақларга (22636) ва (22634) келиб тушадиган маблағларга нисбатан тақиқ қўйилмайди ва уларга қонунчиликда белгиланган пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби қўлланилмайди.

 

Мажбурий ижро бюроси юқорида кўрсатилган маблағларнинг ҳаракати бўйича:

  • тегишли ҳисобварақлари бўйича банк операцияларини тўлиқ кўриб туриш;
  • зарурат туғилганда «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖлардан уларнинг банк ҳисобварақларидан қилинган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни ушбу харажатларнинг мақсадли йўналтирилганлигини тўлиқ кўрсатган ҳолда олиш орқали мониторингни амалга оширади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.