Мамлакат Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун йиллик кўрик-танлов қандай ўтказилиши маълум бўлди (1.12.2020 йилдаги ПҚ-4905-сон қарорга қаранг).
Кўрик-танлов 2004 йилдан бошлаб ҳар йили 1 июндан 30 декабрга қадар қуйидаги 5 та номинация бўйича ўтказилади:
Номинация |
Танлов қатнашчилари |
Ғолибларга имтиёзлар (республика тури) |
«Энг илғор сержант» |
Ҳарбий қисмларда сержантлар таркиби лавозимларида бир йилдан ортиқ муддат давомида ҳарбий хизматни ўтаётган сержантлар |
Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига танловдан ташқари ўқишга кириш |
«Энг илғор гуруҳ командири» |
Ҳарбий қисмларда гуруҳ командири лавозимида бир йилдан ортиқ муддат давомида ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар |
Юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш |
«Энг илғор взвод командири» |
Ҳарбий қисмларда взвод командири лавозимида ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар |
Қуролли Кучлари Академияси малака ошириш факультетининг олий курсларига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш |
«Энг илғор батальон командири» |
Ҳарбий қисмларда батальон командири лавозимида ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар |
Қуролли Кучлари Академиясининг ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультетига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш |
«Энг илғор бригада командири» |
Бригада командири лавозимида ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар |
Юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш |
Кўрик-танлов уч босқичдан иборат:
Босқичлар |
Миқёси |
Ўтказиш вақти |
Ўтказиш жойи |
Комиссия |
Ўтказиш тартиби* |
Саралаш босқичи |
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида |
Июнь–июль |
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида |
Идоравий комиссия, раис ва 6 кишидан иборат таркибда тузилади |
Аввалги ўқув йили натижалари таҳлил қилинади (касбий ва маънавий-ахлоқий сифатлари, билими ва асосий фанларни ўзлаштириш даражаси ва бошқалар муҳокама қилинади) |
Округ босқичи |
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия ва ДХХ Чегара қўшинлари округ (бошқарма, бирлашма)ларида |
Август–октябрь |
икки қисмдан иборат дастурлар бўйича 5 кунлик йиғинлар (кўп балли тизим)**:
|
||
Республика босқичи |
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари миқёсида |
Ноябрь–декабрь |
Мудофаа вазирлиги умумқўшин полигонларидан бирининг базасида |
Республика комиссияси қуйидаги таркибда тузилади:
|
Изоҳ. * «Энг илғор гуруҳ командири» номинациясида бўйича махсус тартиб – офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг умумий йиғилиши томонидан республика босқичига тавсия этилган иштирокчилар саралаш босқичида қатнашмайдилар, округ босқичи доирасида танлов синовларида иштирок этмаган ҳолда республика босқичига ўтказилади.
** Икки ва ундан ортиқ иштирокчиларнинг тўплаган якуний баллари тенг бўлган ҳолларда, жисмоний тайёргарлиги бўйича энг яхши натижа кўрсатган иштирокчи ғолиб деб топилади.
Кўрик-танловнинг округ ва республика босқичларида 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар ғолиб, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар совриндорлар деб ҳисобланади. Улар қуйидаги тартибда тақдирланади:
Ғолиб |
Округ босқичида |
Республика босқичида |
1-ўрин учун |
Диплом ва лавозим маошининг 1 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти |
I даражали диплом ва лавозим маошининг 3 баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда навбатдаги малака тоифаси |
2-ўрин учун |
Лавозим маошининг 75%и миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти |
II даражали диплом ва лавозим маошининг 2 баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти |
3-ўрин учун |
Лавозим маошининг 50%и миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти |
III даражали диплом ва лавозим маошининг 1 баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти |
Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларига диплом ва пул мукофотлари қуйидаги тартибда топширилади:
- округ босқичи бўйича – Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари, Миллий гвардия, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ва Қоровул қўшинлари қўмондонликлари ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари оператив қўмондонликларининг ҳар йили октябрь ойида ўтказиладиган йиғилишларида;
- республика босқичи бўйича – Ватан ҳимоячилари куни муносабати ўтказиладиган асосий байрам тадбирида.
Кўрик-танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар кўрик-танлов натижалари ўқиб эшиттирилган кундан бошлаб 1 кун давомида апелляция комиссияларига апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция 1 кун ичида кўриб чиқилади. Иштирокчиларнинг апелляция аризасини кўриб чиқишда уларнинг ўзи ҳам иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.12.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.