Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёқилғи-энергетика соҳасида рақамли назорат жорий этилади

29.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва рақамли энергоназорат тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;
  • ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш (қазиб олиш), узатиш (ташиш), сақлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларни миқдор жиҳатидан сақлаш жараёнига "рақамли энергоназорат" тизимини тўлиқ жорий этиш;
  • қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш;
  • ёқилғи-энергия ресурсларининг сарфланишини, сифатини доимий ўрганиб бориш, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш талабларига қатъий риоя қилиниши устидан кунлик назорат ўрнатиш.

 

Ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.  Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби таркиби;
  • Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий (туман (шаҳар) штабларнинг намунавий таркиби;
  • Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини янада кучайтириш бўйича “йўл харитаси”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум