Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар эълон қилинади

26.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 13.12.2019 йилдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.               

 

Ҳужжат давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги чиқишида айтиб ўтилган ташаббусларни амалга оширишга йўналтирилган.

 

Улар орасида – ер ажратиш ва шаҳарсозлик соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини кенгайтириш. 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

  • аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади;
  • жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин 1 кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

 

Шунингдек, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар қабул қилинмоқда. Келаси йилнинг 1 апрелидан бошлаб шахсни ушлаш ҳаракатларини мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоячидан воз кечиш тартиби жорий этилади. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари шахснинг ушлангани ва ушлаб турилган жойи тўғрисида унинг оила аъзоларидан бирини, улар бўлмаган тақдирда эса, бошқа қариндошларини ёки яқин кишиларини дарҳол хабардор қилиши керак бўлади. 2020 йил 1 июлдан бошлаб эса ҳуқуқни чеклайдиган процессуал мажбурлов чораларини қўллаш, жумладан шахсни ушлаб туриш ҳолатлари ягона электрон ҳисобга олиш тизимига киритиб борилади.

 

Қонунлар ижросини таъминлашнинг самарадорлигини ошириш учун:

  • Олий Мажлис палаталари қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳамда қонуности ҳужжатларининг қабул қилинишини мониторинг қилиб бориш, қабул қилинган қонунларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ишларини такомиллаштириши ва кучайтириши керак;
  • Олий суд жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишда қонунларнинг бир хил ва тўғри қўлланилиши ҳолатларини ўрганиш юзасидан суд амалиётини ҳар чоракда умумлаштириб боради, заруратга кўра тегишли Пленум қарорларини қабул қилади;
  • Ҳукумат қонунлар ижросининг мақсадли ва комплекс ўрганилишини ҳамда унинг натижаларини режа асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида муҳокама қилиб борилишини таъминлайди.

 

Жиноят процесси иштирокчилари кафолатлари ва мустақил суд тизимини мустаҳкамлаш, адвокатура институтини ривожлантириш ва адвокатлар мавқеини ошириш, ОАВ эркинлигини таъминлаш ва журналистларнинг касбий фаолиятига оид мажбуриятлари белгиланиши бўйича кенг кўламли қонун ижодкорлиги иши кўзланган.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50