Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ер солиғининг энг кам миқдори фақат Тошкент шаҳри учун
Ер солиғининг энг кам миқдори фақат Тошкент шаҳри учун
14.02.2017

Мазкур Низом шундай тартибни кўзда тутадики, унга кўра ЯСТ тўловчилари бюджетга мазкур солиқни эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.
Илгари ЯСТ энг кам миқдорини аниқлашда мазкур жой ва ер тоифаси учун ўрнатилган энг кам ставка ҳисобга олинар эди.
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарори (рўйхат рақами АВ-2203–5, 2017 йил 6 февраль) билан мазкур Низомга ўзгартиришлар киритилди, Уларга кўра ЯСТ энг кам миқдорини аниқлаш учун ер солиғининг энг кам ставкаси фақат Тошкент шаҳрида жойлашган ер майдонларига нисбатан қўлланилади (5 зона учун – 22 813 125 сўм ўрнатилган).
Республиканинг бошқа ҳудудларида жойлашган ер майдонларига ўша жой ва ер тоифаси учун белгиланган ер солиғи ставкаси қўлланилади.
Мазкур ўзгартиришлар расман эълон қилингунга қадар мазкур Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ЯСТ тўловчилари ДСХ органларига белгиланган шакл бўйича Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишган (03.03.2011 йилдаги 2203-сон Низомга 2-илова), чунки уни тақдим этиш муддати 1 февралгача.
Ер солиғи ставкаси ўзгарган солиқ тўловчилар ДСХ органларига киритилган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда аниқлаштирилган ЯСТ энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишлари зарур.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Асосий солиқлар бўйича ставкалар сақлаб қолинди
Қандай имтиёзлар ўрнатилди ва узайтирилди