Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Эсдалик пул белгиларини қандай харид қилиш мумкин

21.09.2021

Рус тилида ўқиш

Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3320, 17.09.2021 й.).

 

Ҳужжат «Марказий банк тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ қабул қилинди.

 

Низомга мувофиқ эсдалик пул белгилари муомаладаги банкноталар ва тангалар каби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номинал қийматга эга нақд пул шаклидаги қонуний тўлов воситаси сифатида муомалада бўлиши мумкин.

 

Шунингдек улар номинал қийматидан юқори баҳоланувчи нумизматика, коллекциялаш, инвестиция ва жамғариш объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин.

 

Эсдалик пул белгиларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш нархлари ОАВда ҳамда МБнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Шунингдек сайтда муомалага чиқариладиган эсдалик пул белгиларини сотадиган ва қайтариб харид қилиб оладиган МБнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банк филиаллари (кейинги ўринларда – шохобча) тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниб борилади.

 

Муомалага чиқариладиган эсдалик пул белгиларини тайёрлашда инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлган хом ашёлардан фойдаланилади. Улар шохобчалар томонидан бевосита жисмоний ва юридик шахсларга сотилади.

 

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини сотиш нархи МБ томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта қимматбаҳо металл нархи ва МБ Бошқаруви томонидан тасдиқланадиган маржага асосан белгиланади.

 

Норезидентлар томонидан республика ҳудудига ташриф буюрмасдан эсдалик пул белгиларини сотиб олиш онлайн тарзда (МБнинг ёки бошқа тегишли банкнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилиш йўли билан) амалга оширилиши мумкин.

 

Қимматбаҳо металлардан тайёрланмаган эсдалик пул белгилари шохобчалар орқали муомаладаги пул белгиларига айирбошлаб берилиши мумкин.

 

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олиш нархи ушбу эсдалик пул белгилари топширилган кундаги қимматбаҳо металл нархига асосан МБ томонидан мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ белгиланади.

 

Эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олишда далолатнома уч нусхада тузилади.

 

Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг етти иш кунидан кечиктирмасдан қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари МБ масъул вакили томонидан Асиллик палатасига техник экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиниши лозим.

 

МБ Асиллик палатасининг техник экспертиза ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномасини олганидан сўнг, эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олган шохобча орқали унинг эгаси билан ҳисоб-китобларни 2 иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширади.

 

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификати билан бирга муомалага чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.09.2021 йилдан кучга кирди.


 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48