Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Ёшлар иттифоқи ва яшаш жойидаги баллар фермер бўлишга ёрдам беради

21.02.2018


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1523-3, 19.02.2018 й.) билан Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.  

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокамага қўйилганда, биз унга шарҳни эълон қилган эдик.

 

Якуний версияда фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини олиш учун танловда тўпланган баллар сони тенг бўлганда, фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахсларга, шунингдек тавсияга эга бўлганларга ер участкалари ажратилиши қоидасидан воз кечилган. Тўпланган баллар сони тенг бўлганда Ёшлар иттифоқининг тавсияси ҳисобга олинмайди. Демак, устуворлик маҳаллий аҳоли вакилларига берилади.

 

Бироқ, режалаштирилганидек, Ёшлар иттифоқининг тавсияси бўлганда баҳоланиши мумкин бўлган 80 баллдан 10 балл қўшилади.   

 

Бундан ташқари, белгиланишича, Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга маълумоти тўғрисидаги ҳужжат, техника воситалари техник паспортлари, меҳнат дафтарчасининг асл нусхалари тақдим этилади (иш жойида тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхаси тақдим этилиши мумкин). Комиссия, ҳужжатлардан керакли нусхаларни кўчириб бўлгач, асл нусхаларни қайтариб бериши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2018 йилдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50