Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Етим қизлар уй-жой билан таъминланади

24.11.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.11.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ-24-сон Фармони қабул қилинди.

 

Киритилган ўзгартиришларга асосан:

  • 2021 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олиш параметрларининг янги таҳрири тасдиқланди (Президентнинг 11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сон Фармонига 5-илова). Хусусан, ҳар бир ҳудуд кесимида сотиб олинадиган квартиралар сони ўзгарди. Бунда уларнинг умумий сони ўзгаришсиз қолди ва 1 мингтани ташкил этади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан уй-жой билан таъминлаш нормаси (Президентнинг 05.03.2021 йилдаги ПФ-5020-сон Фармонининг 6-банди “а” кичик банди 3-хатбоши) ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган (илгари - отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган уй-жойга муҳтож) қизларга ҳам татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.