Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Фарғонада Латвиянинг ОТМ очилади

02.10.2018

Рус тилида ўқиш


Шаҳарда Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиали фаолият юрита бошлайди. Бу Президентнинг 26.09.2018 йилдаги ПҚ-3952-сон қароридан келиб чиқади.

 

Қуйидагилар филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • республиканинг туризм тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;
  • туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;
  • мутахассислар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва илм-фаннинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илм ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;
  • кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологияларни ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;
  • таълим ва илм-фан соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

 

Филиалда ўқитиш тўлов-контракт асосида Ўзбекистон давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда Олий мактаб томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича кўпроқ инглиз тилида кундузги шаклда амалга оширилади.

 

Қуйидаги йўналишлар бўйича бакалаврлар тайёрланади:

  • Туризм (фаолият йўналишлари бўйича);
  • Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича).
  • Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича).
  • Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича).

 

Бундан ташқари, магистратурада ўқитиш иккита мутахассислик бўйича ташкил этилади:

  • Тадбиркорлик фаолиятини бошқариш;
  • Ахборот тизимлари.

 

Кадрлар тайёрлаш йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхати мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда филиал Васийлик кенгашининг қарори билан тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин. Кенгаш таркиби ҳам қарор билан тасдиқланган.

 

Филиалга қабул квоталари Олий мактабнинг мамлакатимиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тайёрланган асосли таклифлари бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.

 

Абитуриентларни қабул қилиш ва Филиал битирувчиларининг аттестацияси Олий мактаб томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Олий мактабнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

 

Шарҳ норматив ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилингандан кейин тўлдирилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52