Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

ФҲДЁ, аёллар қўмиталари ва «Оила» маркази ходимлари ҳар йили малака оширадилар

30.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2018 йилдаги 229 ва 230-сон қарорлари билан «Оила» маркази ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларнинг фаолият юритиши тартиби белгиланди.

 

Янги ташкил этилган «Оила» маркази қандай ишлайди

 

Президентнинг 2.02.2018 йилдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилди. Марказ оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, инновацион тадқиқотларни ташкил этади ва ўтказади.

 

Марказ тузилмасига марказий аппарат, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) бўлимлари киритилди.

 

Қуйидагилар муассасанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • «Соғлом оила – соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этиш;
  • оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
  • замонавий оилани ривожлантириш, анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича тадқиқотларни ўтказиш;
  • замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш;
  • нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш ва бошқалар.

 

Соҳада ҳар йили малака оширилади

 

«Оила» маркази бошқармаси ўз ходимлари, аёллар қўмиталари ва ФҲДЁ органларининг ходимлари, шунингдек оила институтини мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритадиган бошқа ташкилотлар ходимлари учун махсус ўқув курслари ташкил этади. Ходимлар мунтазам, йилига камида бир марта тегишли йўналишлар бўйича бепул асосда малака оширишдан ўтишлари шарт.

 

Малака ошириш курсларида ўқиш икки ҳафта давомида ишдан ажралган ҳолда амалга оширилади. Бу даврда тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, шунингдек таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфланган харажатлар уларни юбораётган томон ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади. Бундан ташқари, улар ётоқхона билан таъминланади.

 

Ўқув машғулотларини ўтказиш учун етакчи таълим, тадқиқот ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек амалиётчи мутахассислар жалб этилади. Курслар жойларда тиббиёт касб-ҳунар коллежларининг ўқув хоналари ва аудиторияларида ўтказилади.

 

Малака ошириш курслари тингловчиларининг билими суҳбат асосида баҳоланади. Ўқув дастурларидан муваффақиятли ўтганларга давлат намунасидаги сертификат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50