Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон Қонун билан қўшимчалар киритилди.
Рўйхатга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият киритилди. Лицензиялаш бўйича таомилдан ўтиш тартиби, муддатлари ҳамда лицензия талаблари ва шартлари кейинроқ тасдиқланади.
Формулировканинг ўзидан келиб чиқадики, реализация қилинадиган формали кийим-бошнинг намуналари тасдиқланган бўлиши керак. Масалан, божхона хизмати мансабдор шахсларининг форма намунаси Президент томонидан, солиқ хизматиники – Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (“Давлат божхона хизмати тўғрисида” ва “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунларга тегишли қўшимчалар киритилди) ва ҳ.к.
Маълумот учун: Ўзбекистонда 59 та фаолият тури лицензияланади (қўшимчани ҳисобга олган ҳолда). Лицензияловчи орган, лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек лицензия бериш тартиби ва муддатлари, қоидага кўра, Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган махсус низомда кўрсатилади.
Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 5.01.2018 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов.